"Арсенал" Бундеслигадан ўзига зўр ҳимоячи топди

"Арсенал" Бундеслигадан ўзига зўр ҳимоячи топди

Унга "Барселона" ва "Бавария" ҳам харидор.

“РБ Лейпциг” клуби ҳимоячиси Дайо Упамекано фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 20 ёшли франциялик футболчига “Арсенал” жиддий қизиқиб қолган. Таъкидлаш керакки, Упамекано “канонирлар”нинг асосий трансфер нишонига айланган.

Шу ўринда айтиш лозимки, “Арсенал” бу борада “Барселона” ва “Бавария” билан рақобат олиб боришига тўғри келади.

Маълумот учун, Упамекано жорий мавсум Бундеслигада жами 4 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Товон пули эса 100 млн еврони ташкил этади.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар