"Боруссия" Санчони жазолади

"Боруссия" Санчони жазолади

У шанба куни қайдномага ҳам киритилмаган эди.

Доортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо 100 минг евро жарима тўлаши керак. Бу ҳақда Sport1.de нашри хабар бермоқда.

Англиялик футболчи терма жамоа йиғинидан клуб ихтиёрига вақтида қайтиб келмагани учун жазоланган. Санчо шунингдек, шанба куни бўлиб ўтган "Боруссия Мюнхенгладбах"га қарши ўйин қайдномасига киритилмаган эди.

19 ёшли Санчо дортмундликлар сафида барча турнирларда 11 ўйинда 4 гол ва 7 голлик узатма муаллифига айланган.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар