Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Учрашув ҳакамларининг бир муаммоси бор – улар ўйин қоидаларини жуда яхши билишади, аммо, футбол ўйинини умуман билишмайди (Билл Шенкли)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Решфорднинг голи “Юнайтед”ни курашга қайтарди

Решфорднинг голи “Юнайтед”ни курашга қайтарди

Решфорднинг голи “Юнайтед”ни курашга қайтарди

Англия Премер Лигасининг 31-тур марказий ўйини, Манчестер шахрининг икки жамоаси ўртасидаги бахс, ўз ниҳоясига етди ва унда “қизил иблислар” 0-1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашув кутилганидан анча қизғин бошланди. Жамоалар навбати билан хавфли ҳужумлар ташкил этишди. Шундай ҳужумларнинг бирида Маркус Решфорд дарвозабон Жо Харт билан яккама-якка вазиятга чиқиб олди ва “Юнайтед”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Голдан анча рухланган мехмонлар ҳужумлар кетма-кетлигини тўхтатишмади. Аммо гоҳ Жо Харт, гоҳ ҳимоячилар аниқ ўйнаб вазиятни бартараф этишди.

Мезбонлар ҳам биринчи таймда бир қанча имкониятларга эга бўлишди. Аммо Давид де Хеа жамоа жонига ўз вақтида оро кирди. Биринчи таймда Мануэл Пеллегрини иккита мажбурий ўзгаришни амалга оширди. Рахим Стерлинг ва Жо Харт жарохат туфайли майдонни эрта тарк этишди.

Иккинчи таймда “Юнайтед” ўйинни назорат қилишга харакат қилди ва асосан қарши ҳужумларга таянди. Сити ҳам ўз навбатида ҳисобни тенглаштириш учун барча имкониятларни ишга солди. Аммо таблодаги ҳисоб ўзгармай қолди. Шу тариқа қийин кечган ўйинда “қизил иблислар” “Этихад”дан муҳим уч очко билан қайтишди.

Манчестер Сити 0-1 Манчестер Юнайтед

Гол: 0:1 – 16 Рэшфорд.

Манчестер Сити – Харт (Кабальеро, 50), Санья, Демичелис (Бони, 53), Мангаля, Клиши, Туре, Фернандиньо, Навас, Сильва, Стерлинг (Фернандо, 26), Агуэро.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Дармиан (Фосу-Менса, 84), Смоллинг, Блинд, Рохо (Валенсия, 63), Кэррик, Мата (Швайнштайгер, 70), Лингард, Шнайдерлин, Марсьяль, Рэшфорд.

Огоҳлантириш: Смоллинг (10), Мангаля (76).

Хакам: Майк Оливер

1458500024
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар