Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Динни, хотинни, машинани ва бошқа буюмларни алмаштириш мумкин, бироқ, севимли жамоани алмаштириб бўлмайди

(Эрик Кантона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Барселона" илк турда ғалаба қозонди, Суаресдан хет-трик!

Испания чемпионати 1-туридан ўрин олган “Барселона” ва “Бетис” ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. Унда 6:2 ҳисоби қайд этилди ва каталонияликлар мавсумнинг илк ўйинида ўз уйида ғалаба қозонди. 

Учрашувнинг 6-дақиқасида Арда Туран ҳисобни очган бўлса, 21-дақиқада Рубен Кастро мувозанатни тиклади.Лионель Месси 37-дақиқага келиб каталонияликларни олдинга олиб чиқди – 2:1. Бўлим якунланишига оз қолганида Луис Суарес “Барселона”нинг учинчи голига муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлимда ҳисоб янада йирик кўриниш олди. 56-дақиқада Луис Суарес, 58-дақиқада эса Месси дубль қайд этди.

82-дақиқада Луис Суарес хет-трик муаллифига айланди. 2 дақиқадан сўнг Рубен Кастро бироз ҳисобни қисқартирди.

Испания чемпионати 1-тур

Барселона – Бетис 6:2
Голлар: 1:0 – 6 Туран, 1:1 – 21 Рубен Кастро, 2:1 – 37 Месси, 3:1 – 42 Суарес, 4:1 – 56 Суарес, 5:1 – 58 Месси, 6:1 – 82 Суарес, 6:2 – 84 Кастро.
Барселона – Браво, Альба (Динь, 76), Пике, Умтити, Ракитич, Серджи Роберто, Бускетс, Денис Суарес (Мунир, 70), Туран, Луис Суарес, Месси.
Бетис – Адан, Пеццелья, Манди, Бруно Гонсалес, Дурмиси, Гутьеррес (Мусонда, 55), Сехудо, Мартен (Себальос, 36), Петрос (Фабиан, 59), Санабрия, Рубен Кастро.
Огоҳлантиришлар: Сехудо (45), Л.Суарес (62), Себальос (68), Кастро (77).

1471720826
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

#2 Bek Sohib

2016-08-21 23:10:52
+1

Bugun Real o'ynaydi

Сўнгги янгиликлар