Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футболчилар ҳеч қачон футболга бўлган муҳаббатларини сўндирмаслиги керак. Жуда кўплаб футболчилар улар учун катта маблағ тўлаётган клублар севишади. Катта мағлаб футболни ўлдиради!

(Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Рўзиқул Бердиев: Йигитларимизда ғалабага бўлган иштиёқ юқори эди

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида "Насаф"  бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этиб, ўйин ҳақидаги  ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 -Аввало шуни таъкидламоқчиманки, ўйин ажойиб муҳитда ўтди. Бунинг учун бугун стадионга ташриф буюрган мухлисларга ҳам, жамоамиз ўйинчиларига ҳам ўз ташаккуримни изҳор этаман. Бугун биз хақли ғалабага эришдик.

 Ўйинни яхши бошладик, пенальтигача иккита қўлай вазиятга эга бўлдик. Аммо пенальтидан гол ўтказиб юборганимиз қайсидир маънода режамизга ҳам таъсир ўтказди. Бугун йигитларимизда ғалабага бўлган иштиёқ юқори эди, улар ўз кучларига ишониб ҳаракат қилишди ва ғалабани қўлга киритишди. Кейинги уч ўйинда дастлаб гол ўтказиб юбориб, ғалаба қозонаяпмиз. Бу жамоамизнинг характеридан ва иродасидан дарак беради. Жамоамиз бугун ўз характерини намойиш қилди. Жамоамизда ҳозир рақобат бор, шунинг учун ким ўйинга яхшироқ тайёр бўлса, шу ўйинчига имкон бераяпмиз. Ҳозир жамоамизда захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтира оладиган ўйинчиларга эгамиз. Навбатдаги ўйинни кубок баҳслари доирасида “Бухоро” жамоасига қарши ўтказамиз, бугун улар ҳам, биз ҳам ўйин ўтказдик. Кубок баҳси биз учун жуда муҳим. “Бухоро”  жамоасига тайёргарлик бугундан бошланди.

fcnasaf.uz

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар