Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футболчи касбининг энг ёмон қисми? Интервью!

(Лео Месси)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

“Насаф” ўз майдонида “Пахтакор”ни таслим этди

“Насаф” ўз майдонида “Пахтакор”ни таслим этди

“Насаф” ўз майдонида “Пахтакор”ни таслим этди

Бугун олий лига 19-тур доирасида “Насаф” жамоаси ўз майдонида “Пахтакор” жамоаси билан баҳс олиб борди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан майдонда кураш кескин тус олди. "Насаф"нинг уюштирган кетма-кет ҳужумлари самара бермади. “Пахтакор” жамоаси ҳимояда яхши ўйин намойиш этди.

Ўйиннинг 10-дақиқасида "Насаф" жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ғаниевнинг тўғри дарвозага йўллаган зарбасини Лобанов қайтаришга эришди. Давомли ҳужумда Рашидхонов боши билан дарвозага зарба йўллади, бу зарбани ҳам Лобанов қайтаришга эришди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида Сайдулло Раҳматов жарима майдонида Жалолиддин Машариповни йиқитди ва ҳакам "Насаф" дарвозасига 11 метрлик жарима тўпи тепишни кўрсатди. 11 метрлик жарима тўпини Жамшид Искандаров бехато амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 0:1.39-дақиқадан “Пахтакор” жамоаси майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Жавоҳир Соҳибов иккинч марта огоҳлантирилди ва майдондан четлатилди. Бундан аввал 37-дақиқада ҳам у ҳакам томонидан огоҳлантириш олган эди.

Биринчи бўлим ҳисобда “Пахтакор” жамоасининг устунлигида якун топди.

Иккинчи бўлимни "Насаф" катта иштиёқ билан бошлади. Дастлабки ташкил этилган ҳужумдан кейин футболчиларимиз бурчак тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. 47-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Игорь Голбан боши билан дарвозага аниқ йўллади ва орадаги ҳисобни тенглаштирди -1:1.

Ҳисоб тенглашгач "Насаф" футболчиларида ғалабага бўлган ишонч янада ортди ва майдондаги устунликни тўлиқ қўлларига олишди. Кўплаб вазиятлар яратилди, аммо бу вазиятларда дарвозани нишонга оладиган футболчи бўлмади. “Пахтакор” жамоаси эса бутун жамоа бўлиб ҳимояланишга мажбур бўлди. Улар ҳам имкон бўлганда қарши ҳужумлар ташкил этишди, аммо бу ҳужумлар ҳимоячиларимиз томонидан ривожлантирилишига йўл қўйилмади.

Ўйин шундай давом этаётган пайтда, яъни учрашувнинг 76-дақиқасида жамоамиз ҳисобда олдинга ўтиб олди. Бугунги учрашувда жуда фаол ҳаракат қилган Фарруҳ Сайфиев ўнг қанотдан ташкил ҳужумда тўпни жарима майдонига ошириб берди. Тўп аввал "Насаф"чиларнинг бирига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Драган Черан чаққонлик билан дарвозага аниқ йўллаб, учрашувдаги гол муаллифига айланди – 2:1

Албатта бу голдан сўнг меҳмонлар ҳам ҳисобни тенглаштириш учун анча тер тўкишди, аммо уларнинг ҳаракатлари самара бермади. Ўйиннинг қолган дақиқаларида ўйин тизгини бутунлай "Насаф" қўлида бўлди.

Шундай қилиб, ҳар иккала жамоа учун қийин кечган учрашувда "Насаф" ғалаба қозонди ва муҳим уч очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Шуни таъкидлаш керакки, "Насаф" кейинги ўйинларда ўзининг характери ва иродасини намойиш этиб, ғалабаларини нишонламоқда. 

"Насаф" ўз майдонидаги навбатдаги учрашувни Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасида “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 22 август душанба куни бўлади.

ЎзПФЛ 19-тур. 19.08.2016.

“Насаф” (Қарши) – “Пахтакор” (Тошкент) 2:1 (0:1).  7898 томошабин

“Марказий” стадион. 20:00да

Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)

Қанот ҳакамлар: Андрей Снетков (Токент вил.), Владлен Лушин (Гулистон)

Захира ҳаками: Ахрол Рисқуллаев (Тошкент)

Назоратчи: Сардор Наджафалиев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Р. М. Черников.

Гол: Игорь Голбан, 47’-1:1, Драган Черан, 76’-2:1  - Жамшид Искандаров (пен.), 23’-0:1

“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов (с), 31.Сайдулло Раҳматов (45.Бобир Абдухолиқов. 71), 6.Аззиз Ғаниев, 28.Фозил Мусаев, 24.Огнен Красич (21.Азамат Алланиёзов 42), 27.Ислом Рашидхонов (14.Шароф Муҳитдинов 59), 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан.

Захира: 35.Санжар Қувватов, 5.Ильдар маматказин, 18.Баҳром Абдураҳимов, 38.Дониёр Нарзуллаев.

“Пахтакор”: 16.Александр Лобанов, 4.Аднан Ороховац, 5.Акбар Исматуллаев, 8.Шерзод Каримов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Жамшид Искандаров, 14.Жамшид Болтабоев (51.Андрей Сидоров 77), 15.Жавохир Сохибов, 21.Камолиддин Тожиев, 28.Станислав Андреев, 55.Жасурбек Ҳакимов (6.Аббос Отахонов 46).

Захира: 50.Умиджон Ҳамроев, 17.Акобир Тўраев, 31.Жамшид Юсупов, 44.Григорий Ахмедов, 48.Тимур Толипов.

Огоҳлантириш: Азиз Ғаниев 68, Шароф Муҳитдинов 75 - Жавоҳир Соҳибов 37, Аднан Ороховац 76, Камолиддин Тожиев 82.

Четлатиш: Жавоҳир Соҳибов (2СК) 39.

 

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар