Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — хатолар ўйини. Ким кам хато қилса — ўша ютади (Йохан Кройфф)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Инстаграмда энг машхур 20 та Ўзбекистонлик футболчилар

Инстаграмда энг машхур 20 та Ўзбекистонлик футболчилар

Инстаграмда энг машхур 20 та Ўзбекистонлик футболчилар

Бу рўйхат футболчиларнинг инстаграмдаги сахифаларига аъзо бўлган обуначилари сонига қараб тузилган. Топингчи бу рўйхатда энг машхур Ўзбекистонлик футболчи ким экан? 

Унда бошладик

20. Достонбек Хамдамов (khamdamov_17) - 1407 обуначи

Клуб: «Бунедкор»

Нима билан машхур: 2015-йили Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси

 

19. Рустам Нартаджиев (rustam_nartadjiev) - 1467 обуначи

Клуб: «Локомотив» (Тошкент)

Нима билан машхур: Тошкентнинг «Локомотив» клуби 3-дарвозабони. 2015-йили Англияда 3-ой мобайнида «Флитвуд Таун» клубида машғулот ўткизиб келди

 

18. Камоллидин Таджиев (tadjiev21) - 1515 обуначи

Клуб: «Пахтакор»

Нима билан машхур: Ака-ука Тоджиевларнинг машхурларидан бири. Терма жамоа ва «шерлар»нинг етакчиси

 

17. Элдорбек Суюнов (eldorsuyunov1991) - 1540 обуначи

Клуб: «Насаф»

Нима билан машхур: Терма жамоада ва мамлакат чемпионатларида дарвозада «қуруқ» ўйинлари билан рекорд қўйган

 

16. Ислом Тўхтахўджаев (tuhtahujayev) - 1880 обуначи

Клуб: «Локомотив» (Тошкент)

Нима билан машхур: «Локо» билан ОЧЛ чорак финалчиси (олдинда яна ярим финалга чиқиш учун ўйин), Осиё Кубоги ярим финалчиси

 

15. Азиз Хайдаров (azizhaydarov) - 1907 обуначи

Клуб: «Ал-Шабаб», БАА

Нима билан машхур: Ўз клубида жамоа сардори

 

14. Марат Бикмаев (bikmaev) - 1966 обуначи

Клуб: «Локомотив» (Тошкент)

Нима билан машхур: Россия ва Козоғистон чемпиони, Россия кубоги финалчиси

 

13. Баходир Насимов (baha_nasimov) - 2005 обуначи

Клуб: «Бунедкор»

Нима билан машхур: «Нефтчи» (Боку)нинг сўнги 10 йилдаги энг яхши футболчиларидан бири

 

12. Фозил Мусаев (fozil.musaev18) - 2761 обуначи

Клуб: «Насаф»

Нима билан машхур: Эрон чемпиони, бир вақтлар Мадриднинг «Атлетико» клуби қизиқишлари доирасида эди

 

11. Жалоллидин Машарипов (jalol_masharipov) - 2881 обуначи

Клуб: «Пахтакор»

Нима билан машхур: Ёшлар ўртасидаги жахон чемпионати иштрокчиси

 

10. Егор Кримец (egorkrimets) - 3501 обуначи

Клуб: «Бейжинг Гоан», Хитой

Нима билан машхур: 23 ёшида «Пахтакор» жамоасини сардор сифатида майдонга бошлаб тушган

 

9. Тимур Кападзе (timurkapadze) - 3804 обуначи

Клуб: «Локомотив» (Тошкент)

Нима билан машхур: Ўзбекистон терма жамоасида ўтказган ўйинлари бўйича рекордчи

 

8. Анзур Исмаилов (anzurismailov) - 4498 обуначи

Клуб: «Чанчунг Ятай», Хитой

Нима билан машхур: Хозирги вақтда терма жамоадаги энг яхши химоячилардан бири

 

7. Сервер Джепаров (djeparov8) - 6812 обуначи

Клуб: «Локомотив» (Тошкент)

Нима билан машхур: Осиёнинг 2 карра йилнинг энг яхши футболчиси

 

6. Сардор Рашидов (sardorrashidov10_official) - 7476 обуначи

Клуб: «Ал-Жаиш», Қатар

Нима билан машхур: Мамлакатнинг энг илғор футболчиси (хозирги вақтда)

 

5. Санжар Турсунов (sanzhartursunov) - 7923 обуначи

Клуб: «Умм Салал», Қатар

Нима билан машхур: Осиё Кубоги ярим финалчиси

 

4. Ойбек Киличев (kilichev_oybek) - 15,6 минг обуначи

Клуб: «Перак», Малайзия

Нима билан машхур: Ўзбекистон чемпиони, БАА, Ўзбекистон, Эрон ва Малайзия клублари футболчиси

 

3. Виталий Денисов (vitaliyd29) - 20,8 минг обуначи

Клуб: «Локомотив», Россия

Нима билан машхур: Битта хам учрашувда қатнашмай, УЕФА кубоги сохиби

 

2. Одил Ахмедов (odilahmedov) - 21,3 минг обуначи

Клуб: «Краснодар», Россия

Нима билан машхур: Терма жамоа сардори, Ўзбекистонда 4 марта йилнинг энг яхши футболчиси

 

1. Александр Лобанов (lobanov12) - 77,4 минг обуначи

Клуб: «Пахтакор»

Нима билан машхур: 3 карра Ўзбекистон чемпиони, Эрон чемпионати совриндори, Терма жамоанинг хозирги вақта асосий дарвозабони

 

Ушбу рўйхатни дўстларингиз билан ижтимоий тармоқларда бўлишинг!

Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар