Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Унутманг: Менотти, Билардо ёки Марадонадек мураббийлар келади ва кетади. Ҳақиқий ғолиблар – доим футболчилар. (Диего Марадона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Петр Чех хоккей ўйинчисига айланди

Петр Чех хоккей ўйинчисига айланди

Петр Чех хоккей ўйинчисига айланди

Собиқ дарвозабон хоккейда фаолият олиб борадиган бўлди.

"Челси" ва "Арсенал"нинг собиқ дарвозабони Петр Чех хоккейнинг НИҲЛ лигасида қатнашувчи, Англия иккинчи дивизиони вакили "Гилфорд Феникс" клуби аъзосига айланди.

"Мен "Феникс"да ўйнаш бахтига муяссар бўлганимдан хурсандман. Умид қиламанки, ушбу ёш жамоанинг ("Феникс" 2017 йилда ташкил топган) мавсумдаги мақсадларига эришишида ёрдам бераман.

Ўйнаш имкони бўлган ҳар бир ўйинимда жамоанинг ғалабаси учун ҳаракат қиламан.

Профессионал футболдаги 20 йиллик фаолиятимдан сўнг, болалигимда ўйнашни яхши кўрган спорт тури билан шуғулланиш мен учун ажойиб тажриба бўлади," - деди Чех.

Эслатиб ўтамиз, чехиялик дарвозабон "Челси"да 11 йил, "Арсенал"да эса 4 йил фаолият олиб борди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар