Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Журналистлар ўз ҳаддиларидан ошганда нима қилиш керак? Уларни ўлдириш керак!

(Марио Балотелли)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Вадим Абрамов: Эртага бизга чиройли ўйиндан кўра натижа муҳимроқ

Вадим Абрамов: Эртага бизга чиройли ўйиндан кўра натижа муҳимроқ

Вадим Абрамов: Эртага бизга чиройли ўйиндан кўра натижа муҳимроқ

Анжуман "Пахтакор" марказий стадиони анжуманлар залида бўлиб ўтди.

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Яман термасига қарши баҳс олиб боради. Бугун мазкур беллашув олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг иккинчи қисмида терма жамоамиз устози Вадим Абрамов ва сардори Одил Аҳмедовлар иштирок этишди.

"Барча қандай вазиятга тушиб қолганлигимизни билиб турибди ва вазиятни ўзгартиришга ҳаракт қиламиз. Яхиши, сифатли футбол кўрсатиб мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Рақиб сафида 10-рақамдаги футболчи майдонга туша олмас экан Саудия Арабистони ва Сингапурга қарши баҳсларда улар иккитадан тўп киритишга эришганлар. Қарши ҳужумларга имконият қолдирмаслигимиз керак.

ОТЖга қарши баҳс катта ёрдам берди. Аммо эртанги беллашув бошқа даражада. Аҳмедов эртага майдонга тушадими? Буни унинг ўша вақтдаги ҳолатига қараб иш тутамиз. Унда кичик жароҳат мавжуд..

Бизнинг биринчи ишимиз ғалаба қозониш. ", - деди Абрамов.

"Очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Олдимизга қўйилган мақсадга етишиш учун эртага фақат ғалаба қозонишимиз зарур. Футболда нима бўлишини олдиндан билиб бўлмайди. Термамизнинг мундиалга чиқишини сизлардан ҳам кўп мен истаётган бўлсам керак", - деди Аҳмедов.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар