Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Балотелли зўр бола.Бир кун олдимга келиб, "мен сендан зўрман" деди. Аввалига ҳазиллашяпти деб ўйладим. Йўқ, жиддий экан. (Златан Ибрагимович)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Юве" Погба учун МЮга 2 та футболчисини бермоқчи

"Юве" Погба учун МЮга 2 та футболчисини бермоқчи

Погба "Ювентус"га қайтиши мумкин.

"Ювентус" клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбага бўлган қизиқишини сақлаб турибди.

26 ёшли футболчи ёзда МЮни тарк этишни истаган эди, аммо якунда у жамоада қолди.

Франциялик футболчи учун "Реал" клуби асосий даъвогар бўлиб турган эди. Турин клуби ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда ва уни қўлга киритиш учун ҳужумчи Марио Манжукич ва Эмре Жанни беришга тайёр.

"Манчестер Юнайтед" хорватиялик форвардни ёзда сотиб олишни режалаштирган эди, бироқ трансфер амалга ошмай қолганди.

Манжукич ва Жан жорий мавсум етарли ўйин амалиётига эга бўлишмаяпти ва устига-устак Чемпионлар Лигасининг қайдномасидан ўрин олишмади.

Погба ҳозирда жароҳатини тиклаш билан шуғулланмоқда. У МЮнинг сўнгги икки ўйини АЗ (0:0) ва "Ньюкасл" (0:1) га қарши баҳсларни ўтказиб юборди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар