"Барселона" ёзда бир нечта футболчисини сотишига тўғри келади

"Барселона" ёзда бир нечта футболчисини сотишига тўғри келади

Улар молиявий фэйр-плейни бузмасликлари учун шундай қилишлари керак.

Каталониянинг "Барселона" клуби мавсум якунлангач бир нечта футболчисини сотиб юбориши шарт.

ESPN тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” жами ҳисобда 124 миллион евролик футболчи сотишлари керак.

“Барса” раҳбарияти бу борада “Бавария”ни бразилиялик вингер Филиппе Коутиньони 120 миллион еврога тўлиқ сотиб олишига умид боғламоқда. Шунингдек каталонияликлар немис клубига ўзининг хорватиялик етакчи ярим ҳимоячиси Иван Ракитичнинг хизматларини ҳам таклиф қилишга тайёр.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак