Муҳсин Муҳаммадиев: Қаршида ғалаба қозониш ҳар қандай жамоанинг орзуси

Муҳсин Муҳаммадиев: Қаршида ғалаба қозониш ҳар қандай жамоанинг орзуси

Муҳсин Муҳаммадиев: Қаршида ғалаба қозониш ҳар қандай жамоанинг орзуси

"Бухоро" клуби устозининг ўйиндан кейинги фикрлари

"Насаф" - "Бухоро" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Муҳсин Муҳаммадиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Бугун ажойиб ўйинни ўтказдик, Қаршида ғалаба қозониш ҳар қандай жамоанинг орзуси, биз эплай олдик. "Насаф" кучли ҳурматга сазовор жамоа, кучли мураббий ва жамоанинг аксар ўйинчилари ёш, жисмонан бақуват. Майдон чими ажойиб ҳолатда. Бунақа майдонда ёмон ўйнаш мумкин ҳам эмас. Ўйинга тузган режаларимизни йигитлар аъло даражада бажаришди. Олдинги турда ўз майдонимизда ютқазиб қўйган эдик. Бизда ҳозир барча ўйинлар финалдек. Турнир жадвали шуни тақазо этмоқда.

Ғалаба қозонганимиздан бениҳоятда хурсандман. Барчани муҳим ғалаба билан табриклайман, - деди мураббий.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз