Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Унутманг: Менотти, Билардо ёки Марадонадек мураббийлар келади ва кетади. Ҳақиқий ғолиблар – доим футболчилар. (Диего Марадона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

“Андижон” мавсумдаги илк ғалабасини Жиззахда қўлга киритди

Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқич ўйинлари бўлиб ўтди. Бахтиёр Ашурматов бошқарувидаги “Андижон” жамоамиз сафарда “Зомин” билан куч синашди. Мазкур учрашувда таркибда ўзига яраша ўзгаришлар юз берди. Аввалги баҳсларда захирада қолиб кетган ўйинчиларга имкон берилди.

Кубок ўйинларида ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўйган “бургутлар” бу борада илк қадамни Жиззахда ташлади.

Учрашувда Неманья Йовановичнинг дубли якунда жамоамизга ғалаба келтирди. Айтиш керакки, бу сербиялик ҳужумчининг “Андижон” таркибидаги учинчи голидир.

Мазкур ғалабадан сўнг “Андижон” Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичига йўл олди. Энди 25 март куни Навоийда “Қизилқум” билан тўқнаш келамиз. Жавоб учрашуви эса 21 майга ўтказилиши режалаштирилган.

19.03.2016

Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал босқичи

«ЗОМИН» (Зомин) – «АНДИЖОН» (Андижон) 0:2 (0:1)

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Б. Қодиров (Бухоро), А. Кулдашев (Бухоро), Ш. Қаюмов (Жиззах)

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

 Голлар: Неманья Йованович 13, 66.

“ЗОМИН”: Шерзод Абдураимов, Рашид Шаробиддинов, Элдор Каримов, Убайдулла Набиев, Марипов, Шукурулло Жойқулиев, Исломбек Битўраев, Дурбек Комилов, Ғойибжон Сарибоев, Достонбек Тошматов, Искандар Холмирзаев.
Захира: Сирожиддин Аллаев, Нормахматов, Иномжонов, Ғофуржонов, Абдулов, Убайдуллаев, Ахмедов.

“АНДИЖОН”: 1.Акмал Турсунбоев, 2.Турсунбой Ҳусанов, 21.Жавлон Гусейнов, 3.Даврон Турсунов, 5.Иқбол Бобохонов, 27.Раббимжон Ҳасанов, 18.Фарҳод Бекмуротов, 24.Иброҳим Раҳимов, 14.Исломбек Исоқжонов, 10.Анвар Бердиев, 84.Неманья Йованович.

Захира: 46.Ҳуршид Хўжаев, 4.Азамат Исроилов, 7.Ғулом Ўрунов, 11.Абдумалик Абдуллаев, 17.Тимур Васильев, 26.Бахтиёр Қосимов, 70.Солоҳиддин Солоҳиддинов.

 

Манба: fcandijon.uz

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар