Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мураббий бўлиш – футболчи бўлишдан мушкул. Майдонда сен тўпни назорат қиласан, майдон четида эса одамларни.

(Валерий Лобановский)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

UZREPORT TV “The Best” мукофотини топшириш маросимининг эксклюзив трансляция ҳуқуқини харид қилди

UZREPORT TV “The Best” мукофотини топшириш маросимининг эксклюзив трансляция ҳуқуқини харид қилди

UZREPORT TV “The Best” мукофотини топшириш маросимининг эксклюзив трансляция ҳуқуқини харид қилди

UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканали эса доимгидек футбол оламидаги йилнинг энг муҳим воқелигини сиз азиз мухлисларга жонли эфирда намойиш этади.

23 сентябр куни Милан шаҳридаги “Ла Скала” опера театрида ФИФА (Халқаро футбол ассоциацияси) томонидан йилнинг энг яхши футболчисига “The Best” мукофотининг топшириш маросими бўлиб ўтади.

FUTBOL TV телеканали эса доимгидек футбол оламидаги йилнинг энг муҳим воқелигини сиз азиз мухлисларга жонли эфирда намойиш этади. Бу ҳақда UzReport ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бу сафарги соврин учун курашувчилар рўйхатига “Барселона” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси, “Ювентус” ва Португалия терма жамоаси тўпурари Криштиану Роналду ва 2018/19 йилги мавсум ўз жамоаси “Ливерпуль” билан ажойиб натижалар қайд этган ҳимоячи Виржил ван Дейк (Голландия) киритилган.

Мазкур маросимда шунингдек, йилнинг энг яхши аёл футболчиси, энг яхши мураббийи ва дарвозабони, йилнинг энг чиройли гол муаллифи (Пушкаш соврини соҳиби) ҳам аниқланади.

Ҳурматли мухлислар! Бу йилги “The Best” соврини қайси футболчига топширилиши керак деб ҳисоблайсиз? Месси, Роналду ёки Ван Дейк? Ўз фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар