Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — қонли дўзах. (Алекс Фергюсон 1999 йилги ЕЧЛ финалидан сўнг)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

SPORTS.uz сайтида чиққан Эктор Купер борасидаги хабарга ЎФА расмийсининг изоҳи

SPORTS.uz сайтида чиққан Эктор Купер борасидаги хабарга ЎФА расмийсининг изоҳи

SPORTS.uz сайтида чиққан Эктор Купер борасидаги хабарга ЎФА расмийсининг изоҳи

Терма жамоамиз мураббийи тўғрисида расмий маълумот

Бугун SPORTS.uz Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер лавозимидан озод этилгани тўғрисида хабар чоп этилди. Хабарда шунингдек, аргентиналик мутахассиснинг ўрнига Вадим Абрамов тайинланиши, бу борада ЎФА раҳбарияти Абрамов билан музокара ўтказгани тўғрисида ёзилганди.

SPORTS.uz: Эктор Купер лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига ким тайинланиши ҳам маълум

 

Ушбу маълумот қанчалик тўғри эканлигини билиш мақсадида SPORTS.uz сайти ходими ЎФА расмийларига юзланди. Улар эса Эктор Купер ҳозирча лавозимидан озод этилмагани, ҳали аргентиналик мутахассис билан келажак режалари борасида раҳбарият гаплашиб олишини маълум қилишди. Шунингдек, Эктор Купер мураббийлик лавозимида бўлганлиги учун ЎФА бошқа мураббий билан музокара ўтказмаганини ва бу тўғри эмаслигини маълум қилишди.

 

Вадим Абрамов: Терма жамоага қайтишим борасидаги гап-сўзларни эшитиш қулоққа ёқади

 

Бир сўз билан айтганда, SPORTS.uz сайтида чиққан Эктор Купер борасидаги хабарни ЎФА расмийлари нотўғри эканлигини маълум қилишди. Биз эса воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар