Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — қонли дўзах. (Алекс Фергюсон 1999 йилги ЕЧЛ финалидан сўнг)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси халқаро мусобақа финалига йўл олди

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси халқаро мусобақа финалига йўл олди

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси халқаро мусобақа финалига йўл олди

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси “Умид кубоги-2019” финалига йўл олди

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси қўшни Қирғизистоннинг Қоракўл  шаҳрида ўтказилаётган “Умид кубоги-2019” халқаро мусобақасидаги иштирокини муваффақиятли тарзда давом эттирмоқда.

Бугун футболчи қизларимиз мезбон юрт терма жамоасига қарши баҳс юритишди ва рақиб дарвозасини жавобсиз 9 марта ишғол этишди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Қирғизистон – Ўзбекистон 0:9

Ҳакамлар: Вероника Бернацкая, Элдиар Салибаев, Замир Чинибеков, Нургази Чолпонбаев.

Голлар: Диёрахон Хабибуллаева (27, 30, 37), Нилуфар Қудратова (34, 72), Ситора Тақабоева (52), Лианна Норбекова (59), Дилдора Нозимова (63, 76).

Ўзбекистон:  Мафтуна Жонимқулова, Моҳира Жўрабоева, Ўғилой Қўчқорова, Ситора Тақабоева, Нилуфар Қудратова, Малика Бурхонова, Лайло Шодиева, Мафтуна Шойимова, Лианна Норбекова, Дилдора Нозимова, Диёрахон Хабибуллаева. 

Натижада ҳозирга қадар ўз дарвозасидан бирорта ҳам гол ўтказиб юбормаган терма жамоамиз мусобақанинг финалига йўл олди. Финал баҳси 12 сентябрь куни ўтказилади. Ҳал қилувчи ўйинда Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасига Непал рақиблик қилади. 

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар