Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Кейинги ўйин — ҳар доим қийин ўйин (Зепп Хербергер)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

ЖЧ-2022 саралаш босқичи. Эрон ва Япониядан ғалаба

ЖЧ-2022 саралаш босқичи. Эрон ва Япониядан ғалаба

ЖЧ-2022 саралаш босқичи. Эрон ва Япониядан ғалаба

ЖЧ-2022 саралаш босқичи ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

ЖЧ-2022 саралаш босқичининг бир қатор ўйинлари бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақанинг А гуруҳидан ўрин олган Гуам ва Филиппин термаларининг ўзаро беллашуви ўз ниҳоясига етди ва якунда меҳмонлар 1:4 ҳисобдиа ғалабага эришишди. Гуруҳнинг иккинчи учрашуви Малдив ороллари ва Хитой ўртасида бўлиб ўтади.

"B" гуруҳида эса Хитой Тайпейи ўз уйида Непал термасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Қувайт ва Австралия учрашуви эса соат 20:30 да бошланади.

"C" гуруҳида Баҳраин меҳмонда Камбоджани кичик 0:1 ҳисобида таслим этди. Эрон термаси Гонконгга сафар қилиб, 0:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

Хабарингиз бор, "D" гуруҳида Сингапур ўз уйида Фаластинни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Яман эса ўз уйида Саудия Арабистонини қабул қилади ва учрашув соат 21:00 да бошланади.

"E" гуруҳи. Ушбу гуруҳда Афғанистон термаси Бангладешни қабул қилмоқда ва ҳозирча 1:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда. Қатар ва Ҳиндистон ўртасидаги баҳс соат 21:30 да бошланади.

"F" гуруҳи. Тожикистон меҳмонда Мўғилистонни кичик 0:1 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, Мьянма ўз уйида Японияга 0:2 ҳисобида таслим бўлди.

"G" гуруҳи. Индонезия Таиландга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва гуруҳнинг яна бир учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унга кўра, Малайзия БААни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида енгилди.

"H" гуруҳи. Ушбу гуруҳда Шри-Ланка ўз уйида КҲДРни қабул қилмоқда ва учрашувда ҳозирча ҳисоб очилмади. Қўшниларимиз Туркманистон термаси эса Жанубий Кореяни қабул қилмоқда ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрамоқда.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар