ЖЧ-2022 саралаш босқичи. Фаластин Сингапурга ютқазди

ЖЧ-2022 саралаш босқичи. Фаластин Сингапурга ютқазди

ЖЧ-2022 саралаш босқичи. Фаластин Сингапурга ютқазди

Фаластин енгилди, Саудия бугун ўйнайди.

ЖЧ-2022 саралаш босқичида, Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдаги рақиблари ўзаро баҳс ўтказишди.

Унга кўра, Сингапур терма жамоаси ўз уйида Фаластинни қабул қилди ва 2:1 ҳисбода ғалабани қўлга киритди. Учрашувда барча голлар биринчи бўлимда киритилди.

Бугун гуруҳимиздан ўрин олган яна бир беллашув бўлиб ўтади. Яман термаси ўз уйида Саудия Арабистонини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, биринчи турда Ўзбекистон меҳмонда Фаластинга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди ва иккинчи турда дам олади.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Тавсия қиламиз

Facebook'даги саҳифамиз