Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Динни, хотинни, машинани ва бошқа буюмларни алмаштириш мумкин, бироқ, севимли жамоани алмаштириб бўлмайди

(Эрик Кантона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

ЕЧЛ: Чорак финал олдидан кимда қандай имконият?

ЕЧЛ: Чорак финал олдидан кимда қандай имконият?

ЕЧЛ: Чорак финал олдидан кимда қандай имконият?

Бир неча соат олдин Швейцариянинг Нёнь шаҳрида Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.Маросим бизга бир нечта қизиқарли бахсларни тақдим этди.Қуйида ¼ финал жуфтликлари ва унда клубларнинг имкониятлари ҳақида фикр юритамиз.

Реал Мадрид(Испания) Вольфсбург(Германия)
Имкониятлар 65/35

Бу жуфтликнинг яққол фаворити, албатта, “Реал”.Чунки мадридликлар миллий биринчиликни амалда бой бериб бўлишди. Зидан шогирдлари қўлга киритиши мумкин мумкин бўлган ягона соврин бу ЕЧЛ бўлиб қолди.Шундай экан мусобақада ғолиб чиқиш учун “Бланкослар” борларини бериб ўйнашлари аниқ. Волфсбург эса футболда мўъжизалар рўй бериб туришини исботлашга уриниб кўради.

Реал: Чорак финал йўлида “Рома” (Италия)ни (2-0), (2-0) мағлуб этди. 

Миллий чемпионатдаги ўрни: 3-ўрин (63 очко).

Етакчиси: Криштиану Роналду.

Ўзини кўрсатиши мумкин: Гарет Бейл.

Вольфсбург: Чорак финал йўлида “Гент” (Белгия)ни (3-2) (1-0) мағлуб этди.

Миллий чемпионатдаги ўрни: 8 (37 очко).

Етакчиси: Андре Шюрле.

Ўзини кўрсатиши мумкин: Юлиан Дракслер

Бавария(Германия) Бенфика(Португалия)
Имкониятлар 60/40 

"Бенфика" клуби ва унинг мухлисларига ҳурмат сақлаган ҳолда айтиш мумкинки, .  “Реал” – “Вольфсбург” жуфтлиги каби ушбу қарама-қаршиликнинг ҳам фаворити ойдек равшан. Икки жамоа ҳам ўз ички чемпионатида карвонбошилик қилишмоқда. “Бенфика” ҳам “Вольфсбург” сингари сенсация намойиш этишга уриниб кўради.
Бавария: Чорак финал йўлида “Ювентус” (Италия)ни (2-2) (4-2) мағлуб этди.

Миллий чемпионатдаги ўрни: 1 (66 очко).

Етакчиси: Роберт Левандовски.

Ўзини кўрсатиши мумкин: Кингсли Коман


Бенфика: Чорак финал йўлида “Зенит” (Россия)ни (1-0) (2-1) мағлуб этди.

Миллий чемпионатдаги ўрни: 1 (64 очко).

Етакчиси: Жонас.

Ўзини кўрсатиши мумкин: Костас Митроглу

Барселона(Испания) Атлетико Мадрид(Испания)
Имкониятлар: 55/45

Премьеронинг жорий мавсумда 1 ва 2-ўринни эгаллаб турган жамоалари ўртасидаги баҳс қизиқарли ўтиши шубҳасиз. Сўнгги ўтказилган ўйинларга эътибор қаратсак, Барсанинг имконитятлари анча юқоридек кўринмоқда. Аммо бундан икки мавсум муқаддам бу икки жамоа айнан шу босқичда тўқнаш келишгани, якунда эса “Атлетико” “Барса”ни ярим финал остонасида тўхтатганига гувоҳ бўлган эдик. Шундай экан бу тўқнашувдан ҳамма нарсани кутиш мумкин.

Барселона: Чорак финал йўлида “Арсенал”(Англия)ни (2-0)(3-1) мағлуб этди.

Миллий чемпионатдаги ўрни: 1 (75 очко)

Етакчиси: Лионел Месси.

Ўзини кўрсатиши мумкин: Луис Суарез

Атлетико: Чорак финал йўлида “ПСВ”(Голландия)ни (0-0) (0-0) (пеналтилар серияси 8-7) мағлуб этди.

Миллий чемпионатдаги ўрни: 2 (67 очко)

Етакчиси: Антуан Гризман

Ўзини кўрсатиши мумкин: Ян Облак

ПСЖ (Франция) Манчестер Сити (Англия)
Имкониятлар: 50/50

Чорак финалнинг энг тенг кучли жуфтлиги. “ПСЖ” ички чемпионат тугашига 8 тур қолганда чемпионликни нишонлади. “Манчестер Сити” эса АПЛда жорий мавсум фақат ЕЧЛ йўлланмаси учун курашадиган кўринади. Бу чорак финалнинг марказий қарама-қаршилиги бўлишга асосий даъвогар бўлган учрашув бўлиши тахмин қилинмоқда. Кўрамиз “бойваччалар” жангида кимнинг қўли баланд келар экан.

ПСЖ: Чорак финал йўлида “Челси”(Англия)ни (2-1) (2-1) мағлуб этди.

Миллий чемпионатдаги ўрни: 1 (77 очко)

Етакчиси: Златан Ибрагимович

Ўзини кўрсатиши мумкин: Анхел Ди Мария

Манчестер Сити: Чорак финал йўлида “Динамо Киев” (Украина)ни (3-1) (0-0) мағлуб этди.

Миллий чемпионатдаги ўрни:4 (51очко)

Етакчиси: Яя Туре.

Ўзини кўрсатиши мумкин: Серхио Агуэро

Муҳсинжон Абдураҳимов

1458320450
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар