Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз уларга ёқсангиз – Сиз яхшисиз. Агар Сизни улар ёмон кўрса – унда Сиз зўрсиз!

(Жозе Моуриньо)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Манчестер Юнайтед" Де Хеа ўрнига Хорватиядан дарвозабон топиб қўйди

"Манчестер Юнайтед" Де Хеа ўрнига Хорватиядан дарвозабон топиб қўйди

У фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Загребнинг "Динамо" клуби дарвозабони Доминик Ливакович "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 24 ёшли хорватиялик посбонни келажакда Давид Де Хеага муносиб ўринбосар бўлишига ишонишмоқда. Таъкидлаш керакки, МЮ скаутлари Ливаковични жорий ҳафта Чемпионлар лигаси саралашидан ўрин олган “Русенборг”га қарши ўйинда кузатиб боришди.

Маълумот учун, Ливаковичнинг “Динамо” билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфер нархи эса 3 млн еврога баҳоланмоқда.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар