"Ювентус" Италияда биринчи бўлиб жамоат меҳмонхонасини очди

"Ювентус" Италияда биринчи бўлиб жамоат меҳмонхонасини очди

У стадиондан унча узоқ эмас.

Туриннинг “Ювентус” клуби Италияда биринчи бўлиб жамоат меҳмонхонасини очди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, J|Hotel “кекса синьора”нинг уй стадиони ҳисобланган “Альянц Стэдиум”дан бор йўғи 600 метр узоқликда жойлашган. Унда жами 138та хона мавжуд. Меҳмонхона худудида ресторан, конгресс-холл, тиббий марказ ва катта боғ жойлашган.

Меҳмонхонада “Ювентус” футболчилари ва клуб ходимлари учун ўйиндан олдин қоладиган хоналар алоҳида ажратиб қўйилган.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Тавсия қиламиз

Facebook'даги саҳифамиз