Виталий Ни:

Виталий Ни: "Қўқон-1912" Лига кубогида ғолиб бўлмоқчи

Виталий Ни: "Қўқон-1912" Лига кубогида ғолиб бўлмоқчи

Нининг беллашувдан кейинги фикрлари.

Ўзбекистон Лига кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйиндан (1:0) сўнг мезбонлар вакили Виталий Ни учрашув борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчидан мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Жамоамиз доим мухлислар учун ўйнайди. Ҳар доим ўз олдимизга ғалаба қозонишни мақсад қилиб майдонга тушамиз. Биз ўз олдимизга лига кубогини ютишни мақсад қилиб қўйганмиз.

Ўйинга келадиган бўлсак гол урганимиздан сўнг, ғалабани ушлаб қолишга уриндик. Балки чиройли ўйин кўрсатмагандирмиз, кўпроқ ҳимояланишимизга ҳам тўғри келди. Бироқ якунда ўз мақсадимизга эришдик. Бу биз учун энг асосий масала эди", - деб унинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Тавсия қиламиз

Facebook'даги саҳифамиз