Рўзиқул Бердиев: Лига кубогини кейинги йили ўтказиш борасида ўйлаб кўриш керак

Рўзиқул Бердиев: Лига кубогини кейинги йили ўтказиш борасида ўйлаб кўриш керак

Рўзиқул Бердиев: Лига кубогини кейинги йили ўтказиш борасида ўйлаб кўриш керак

У мусобақага бўлган қизиқишни ошириш керак деган фикрда.

Ўзбекистон Лига кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги (1:0) ўйиндан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Қўқонликларни ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақидаги айтадиган бўлсам, учрашув шиддатли тарзда ўтди. Жамоалар томошабоп ўйин намойиш этишди. Натижадан кўнглим тўлмади, лекин футболчиларимнинг ўйинидан қониқдим.

Бугун бизга омад ҳам келмади. Вазиятлардан фойдаланишда оқсадик. Мана шу омиллар якунда ютқазишимизга сабаб бўлди. Лига кубоги мусобақаси футболчиларнинг ўйин амалиётини ушлаб қолиш мақсадида ташкил қилинган деб биламан. Ҳозирги турнир жамоаларга хеч нарса бермагани, турнирни иккинчи даражали бўлишига сабаб бўлмоқда. Мусобақани кейинги йили ўтказиш борасида ўйлаб кўриш керакка ўхшайди. Бу турнирни жиддийлаштириб, мусобақага бўлган қизиқишни ошириш керак деб ўйлайман. Биз асосий эътиборимизни чемпионат ва Ўзбекистон кубоги ўйинларига қаратганмиз.
Ҳозирги кунда футболимизда керакли жойда пайдо бўладиган, вазиятдан унумли фойдаланадиган ҳужумчилар жуда кам. Шаҳбоз Эркинов ана шундай ўйинчилар сарасига киради. Бугун ҳам у айнан шу жиҳати туфайли дарвозамизни ишғол этди ва Қўқонликларга муҳим ғалабани тақдим этди", - деб Бердиевнинг сўзларини келтириб ўтди Қўқон клуби матбуот хизмати.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Тавсия қиламиз

Facebook'даги саҳифамиз