Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бирор футболчини сотиб олишдан олдин, ўзимга ўзим савол бераман - нега булар уни сотишмоқчи? 

(Сэр Алекс Фергюссон) 

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Лион" "Арсенал"нинг собиқ футболчисини 25 млн еврога сотиб олди

"Лион" "Арсенал"нинг собиқ футболчисини 25 млн еврога сотиб олди

"Лион" Франция ёшлар термаси аъзосини харид қилди.

Франциянинг "Анже" клуби футболчиси Жефф Рен-Аделед фаолиятини "Лион" клубида давом эттирадиган бўлди.

21 ёшли футболчи бугун Лион шаҳрида бўлади ва тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг, янги клуби билан шартномага имзо чекилади.

Трансфер тафсилотлари маълум қилинмаган, аммо "Goal.com" сайти трансфернинг қиймати 25 млн евро деб хабар қилди.

Рен-Аделед футболчилик фаолиятини 2015 йили "Арсенал" клубида бошлаган. Лондонликлар 2018 йили футболчини "Анже" клубига ижарага бериб юборган. Кейинчалик французлар футболчи трансферини расмийлашитириб олишган.

Франция ёшлар терма жамоасидан доимий тарзда чақирув олади.

Сўнгги мавсумда, Франция чемпионатида 35 учрашув ўтказиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар