Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз қачонки тўпни назорат қилаётган бўлсангиз, билингки, сиз ўйинни назорат қиляпсиз (Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Шуҳрат Раҳмонқулов

Шуҳрат Раҳмонқулов "Сурхон"да иш бошлади

Шуҳрат Раҳмонқулов "Сурхон"да иш бошлади

Шуҳрат Раҳмонқулов энди фаолиятини Термизнинг "Сурхон" клубида давом эттирмоқда.

Хабарингиз бор, Термизнинг «Сурхон» жамоасида бир қатор ўзгаришлар юз берди. Клуб тизимида ҳам айрим ўзагришларга қўл урилаётганини айтиш ўринли бўларди.

Жумладан, сиз-у, бизга яхши таниш бўлган мутахассис Шуҳрат Раҳмонқулов ҳам «Сурхон» клубида иш бошлади. Маълум бўлишича, у клуб бош директор ўринбосари лавозимида фаолият олиб боряпти.

Бунгача унинг охирги жамоаси «Қўқон-1912» бўлганди. Ўтган йили ушбу клубда собиқ бош мураббий Нўъмон Ҳасановга яқиндан ёрдам берганди. Энди эса қўқонлик мутахассис бор эътиборини «Сурхон» жамоасига қаратмоқда. Тез орада мазкур масала бўйича Раҳмонқулов билан уюштириладиган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар