Сесар Аспиликуэта

Сесар Аспиликуэта "Ливерпул"га қарши ўйиндан олдин нималар деди?

Сесар Аспиликуэта "Ливерпул"га қарши ўйиндан олдин нималар деди?

Улар бу сафар имкониятни қўлдан бой беришмоқчи эмас.

Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта эртага УЕФА Суперкубоги доирасидан ўрин олган "Ливерпул"га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ушбу ўйинда иштирок этиш учун Еврокубокда ғалаба қозониш керак, бу эса жуда қийин вазифа. Суперкубок учун курашиш – камдан-кам бериладиган имконият. Шу боис биз ушбу имкониятни қўлдан бой беришни хоҳламаймиз. Устига-устак “Челси” шу кунгача бир неча бор УЕФА Суперкубогида имкониятни бой бериб қўйган. Биз бу ўйинга бор эътиборимизни қаратганмиз”, - дейди Аспиликуэта.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" - "Челси" учрашуви эртага 14 август куни Истанбулда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар