Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футболчи касбининг энг ёмон қисми? Интервью!

(Лео Месси)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Рейтингда Туркманистон Ўзбекистонни ортда қолдириши мумкин

Рейтингда Туркманистон Ўзбекистонни ортда қолдириши мумкин

Рейтингда Туркманистон Ўзбекистонни ортда қолдириши мумкин

Келаси йиллар ОЧЛда нечта клубимиз қатнашади.

Осиё Чемпионлар Лигасининг кечаги натижаларидан сўнг, Эрон ва Амирликлар вакиллари мусобақани тарк этишди.
Эронликлар учун "Зоб-Ахан" клубининг икки учрашувда ҳам мағлуб бўлиши 2021-2022 йиллар учун ОЧЛда 3+1 квотасини йўқотиш бўлди. Чорак финалда учта клубга эга бўлган Саудия Арабистони ўзи учун энг юқори квотани сақлаб қолган ҳолда, Эронни ортда қолдирди. Бугун 1/8 финалнинг қолган баҳслари бўлиб ўтади. Бу ОФКнинг келажакдаги яна бир рейтингини ҳал қилиб беради. ОФК ҳар икки йилда бир маротаба Чемпионлар Лигасидаги квоталарни аниқлайди. Яъни, 2017 йилги рейтинг 2019 ва 2020 йилларга мўлжалланган квоталарни белгилайди, 2019 йил ноябрь ойи натижаларига кўра рейтинг 2021 ва 2022 мавсумлари учун квоталарни аниқлайди. Кейинги сафар квоталарни тақсимлаш 2021 йил ноябрда ўтказилиши керак ва бу 2023-2024 йилларга тегишли бўлади.
Рейтингга клубларнинг сўнгги 4 мавсумдаги натижалари киритилади. Масалан, 2016 йилдан 2019 йилгача ОФК турнирларида клублар ўртасида ўтказилган мусобақалар 2019 йилги рейтингга киритилади. Шу тарзда 2021 йилги рейтинг, 2018 йилдан 2021 йилгача бўлган натижаларга қараб ҳисобланади.
Шундай қилиб, биз бугун сўнгги тўрт йилда клубларнинг натижаларидан келиб чиқган рейтингни кўришимиз мумкин. Ғарбий зонадаги мамлакатларнинг рейтингини эътиборингизга ҳавола этамиз. (Юлдузча билан белгиланган мамлакатлар клублари ҳамон 2019 йилги мусобақаларда юришини давом эттирмоқда):
Қатар 30,750*
Эрон 30,350
Саудия Арабистони 29,100*
Ўзбекистон 18,400
Ироқ 16,933
БАА 15,733
Иордания 15,333*
Туркманистон 12,317*
Ливан 8,500*
Ҳиндистон 7,633
Тожикистон 7,433
Бангладеш 6,767
Ўзбекистон клублари 2023 ва 2024 мавсумларида 2+2 квотасини қайтариш учун яхши имкониятга эга. Бунинг учун ҳозирги тўртинчи ўринни сақлаб қолиш керак бўлади. Тўғри назарий жиҳатдан, Ўзбекистон бу мавсумда тўртинчи ўринда турипти ва Туркманистонни ортда қолдириши мумкин. Аммо туркманистонликларнинг "Олтин Аср" клуби ОФК Кубогида юришини давом эттирмоқда ва улар олдида кўпи билан 5 та учрашув мавжуд. Ҳар бир ғалаба мамлакатга 1,6 очко келтиради. Туркманистон клубига Ўзбекистонни ортда қолдириш учун 3 та ўйинда ғалаба қозониш ва финалга чиқиш кифоя қилади.
Иорданияда эса тўртинчи ўринга чиқиш имконияти йўқ. Арабларнинг "Ал-Жазира"си кўпи билан учта беллашувда иштирок этиши мумкин. 3 та ўйинда ҳам ғалаба Иорданияга 2,4 очко ва финалга чиқиш учун 0,5 очко беради. Умумий - 2,9 очко, бу тўрттинчи ўринга чиқиш учун етарли эмас.
Умид қиламанки, ушбу математика сизни жуда чарчатмади ва ҳеч бўлмаганда ОФК кубогига бўлган қизиқишингизни бироз бўлсада уйғотди.

Манба: Алишер Никимбаев телеграм канали

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар