"Милан" трансфер ойнаси ёпилгунича "Реал"нинг икки футболчисидан бирини сотиб олади

"Милан" трансфер ойнаси ёпилгунича "Реал"нинг икки футболчисидан бирини сотиб олади

Бунинг учун аввал Доннарумма сотилиши керак.

"Милан" клуби ёзги трансферлар якунланиши арафасида ўзининг марказий чизиғини кучайтириш ҳақида ўйлай бошлади.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра "россонерилар" бу борада "Реал"нинг икки футболчиси - Иско ва Хамес Родригесларни кўз остига олиб қўйди.

“Милан” ўзининг асосий дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани сотиб юборгач, юқорида номлари тилга олинган икки футболчидан бирини харид қилмоқчи.

Таъкидлаш керакки, “қироллик клуби” Искони ҳам, Хамесни ҳам сотишга тайёр. Бироқ, колумбиялик футболчининг кетиш эҳтимоллари нисбатан юқорироқ. Боиси, у жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданнинг режаларига кирмайди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар