Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Кейинги ўйин — ҳар доим қийин ўйин (Зепп Хербергер)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

ЎФА ҳамда МОҚ раҳбарияти Олимпия терма жамоа мураббийлари билан учрашди

ЎФА ҳамда МОҚ раҳбарияти Олимпия терма жамоа мураббийлари билан учрашди

ЎФА ҳамда МОҚ раҳбарияти Олимпия терма жамоа мураббийлари билан учрашди

Мақсад - Токио-2020.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мураббийлар штаби билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Учрашув давомида терма жамоа олдига қўйилган вазифалар, ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинлари, Осиё чемпионатига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Терма жамоа мураббийлар штаби ҳозирга қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот бериб, олдиндаги масъулиятли мусобақа – U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик режаси билан таништиришди.

МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друловичга барча масалаларда тўлиқ ишонч билдириши ва қўллаб-қувватлашини билдириб ўтди.

Ўз навбатида ЎФА ҳамда МОҚ раҳбарияти Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг қитъа чемпионатига муносиб ҳозирлик олиб бориши учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини билдириб, асосий мақсад – Таиландда ўтадиган мусобақада муваффақиятли иштирок этиш ва Олимпиада ўйинларига йўлланма қўлга киритиш эканини айтиб ўтишди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар