Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бирор футболчини сотиб олишдан олдин, ўзимга ўзим савол бераман - нега булар уни сотишмоқчи? 

(Сэр Алекс Фергюссон) 

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Игорь Шквирин АГМКга қайтди

Игорь Шквирин АГМКга қайтди

Игорь Шквирин АГМКга қайтди

Игорь Шквирин АГМКда иш бошлади

Кўп йиллар мобайнида жамоамизни бошқарган Игорь Шквирин клуб тизимига ишга қайтарилди. Ўз вақтида жамоамизни бошқарган ва АГМКни чемпионатда ўз ўрни бўлишида муносиб ҳисса қўшган тажрибали мутахассис Игорь Шквирин селекционер мураббий сифатида иш бошлади. Кечаги машғулотда АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Игорь Шквиринни жамоага қайтганини эълон қилди ва футболчиларга таништирди. Эслатиб ўтамиз, Игорь Анатольевич Шквирин 2008-2016 йиллар давомида жамоамиз бош мураббийи сифатида ишлаган. Шунингдек, кейинчалик "Сўғдиёна" ва маълум вақт "Сурхон" клубларида фаолият кўрсатган. Жорий мавсумнинг иккинчи қисмидан эътиборан эса Шквирин Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штабида селекционер бўлиб ишлайди. Янги ишда Игорь Анатольевич Шквиринга омад тилаймиз.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар