Коутиньо Гризманн сабаб

Коутиньо Гризманн сабаб "Барселона"дан кетиши мумкин

Коутиньо Гризманн сабаб "Барселона"дан кетиши мумкин

Унда 2та таклиф бор.

"Барселона" клуби вингери Филиппе Коутиньо куни кеча каталонияликлар сафига келиб қўшилган ҳужумчи Антуан Гризманнинг трансферидан сўнг жамоадан кетиши мумкин.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра Бразилия терма жамоаси аъзоси айни дамда фаолиятини давом эттириш учун 2та таклифга эга – “Ливерпуль” ёки ПСЖ.

Эслатиб ўтамиз, Коутиньонинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфер нархи эса 90 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Коутиньо ўтган мавсум “кўк-анор ранглилар” сафида жами 58та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Тавсия қиламиз

Facebook'даги саҳифамиз