"Рома" Игуаинга сардорлик боғичини ваъда қилмоқда

"Рома" Игуаинга сардорлик боғичини ваъда қилмоқда

У бошқа А Серия клубида ўйнамоқчи эмас.

"Рома" клуби ҳамон "Ювентус" ҳужумчиси Гонсало Игуаинни ўз сафига қўшиб олишдан умидини узмаяпти.

Corierre dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра римлкиклар 31 ёшли аргентиналик футболчи жамоага ўтишга розилик билдирган тақдирда, унга сардорлик боғичини беришга тайёр. Бироқ, Игуаин энди А Сериянинг бошқа жамоасида ўйнашни хоҳламаяпти.

Маълумот учун, Игуаин шу кунгача “Ювентус”дан ташқари “Наполи” ва “Милан” каби Италия грандлари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, Гонсало ўтган мавсумнинги иккинчи қисмини ижара асосида “Челси”да ўтказди ва АПЛда 14та ўйинда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 5та гол уришга эришди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Тавсия қиламиз

Facebook'даги саҳифамиз