"Торино" Белоттини 100 миллион евродан камига қўйиб юбормайди

"Торино" Белоттини 100 миллион евродан камига қўйиб юбормайди

У АПЛ клубига ўтиши мумкин эди.

"Вест Хэм" клуби "Торино" форварди Андреа Белоттининг трансфери масаласида келишувга эриша олмади.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга қараганда лондонликлар 25 ёшли италиялик футболчи учун 60 млн евро таклиф қилишган. Бироқ, туринликлар уни 100 млн евродан камига сотмасликларини айтишган. Таъкидлаш керакки, Белоттининг шартномасида айнан мана шунча товон пули ёзилган.

Маълумот учун, Белотти “Торино” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 148та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 70та гол ҳамда 14та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Тавсия қиламиз

Facebook'даги саҳифамиз