Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мен ҳаммага иқтидор жисмоний жиҳатлардан устун эканини исботладим (Хави Эрнандес)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

«Қора қитъа» кубоги ҳақида Сиз билмай қолган 100 та энг қизиқарли факт. 2-қисм

«Қора қитъа» кубоги ҳақида Сиз билмай қолган 100 та энг қизиқарли факт. 2-қисм

«Қора қитъа» кубоги ҳақида Сиз билмай қолган 100 та энг қизиқарли факт. 2-қисм

Эътиборингизга Африка Миллатлар кубоги ҳақидаги энг қизиқарли маълумотларни ҳавола қиламиз. Энди «қора» қитъа чемпионати ҳақида барчасини билиб оласиз!

11. Миср терма жамоаси Африка Миллатлар кубогида 24 маротаба иштирок этган бўлиб, энг кўп иштирок бўйича барча терма жамоалардан олдинда. Кот-д'Ивуар эса 22 марта Африка кубогида қатнашган.

12. Африка кубоги биринчи маротаба 1957 йилда ўтказилган. Ўша пайтда саралаш босқичлари бўлмаганлиги сабабли, финал босқичига тўғридан-тўғри 4 та терма жамоа йўл олган: Судан (мезбон), Миср, Эфиопия ва ЖАР. ЖАР турнирда иштирок этишдан бош тортган. Сабаби улар ё фақат оқ танли, ё фақат қора танли футболчилардан ташкил топган жамоани юборишини эълон қилган. Африка Футбол конфедерацияси эса «аралаш» жамоа тузиш фикрида қатъий туриб олган. Мазкур турнирса Миср ғолибликни қўлга киритган.

13. Африка Миллатлар кубогида жами 42 мамлакат иштирок этган. 12 давлатгина бу турнирда шу пайтгача умуман «қора»сини ҳам кўрсатмаган: Комор ороллари, Чад, Марказий Африк Республикаси, Жибути, Эритрея, Гамбия, Лесото, Сан-Тома ва Принсипи, Эсватини, Жанубий Судан, Сейшел ороллари, Сомали.

14. Мисрликлар 2019 йилги Африка Миллатлар кубогига қадар энг кўп учрашувни ўтказган (96) терма жамоа сифатида қайд этилган эди. Гана ҳисобида эса 95 та ўйин. Миср жамоаси кубок доирасида 1/8 финалда ўзининг юбилей 100-ўйинни олиб борди. Бироқ ушбу баҳсда «фараонлар» ЖАРга 1-0 ҳисобда имкониятни бой беришди ва ўз мамлакатларида ўтаётган қитъа чемпионатини эрта якунлашди.

15. Сўннги 10 та Африка Миллатлар кубогида 3 маротабадан Миср ва Камерун, бир маротабадан эса Тунис, Замбия, Нигерия ва Кот-д'Ивуар ғолибликни қўлга киритишган.

16. Африка кубоги Жаҳон чемпионати билан бир йилга тушиб қолмаслиги учун фақатгина тоқ йилларга ўтказилган. Шунингдек, Африка Миллатлар кубоги – 2019 биринчи марта ёз фаслида бўлиб ўтмоқда. Бунгача беллашув қиш фаслида бўлар ва кўпчилик клублар календарига тўғри келмаганлиги боис, Африка футбол юлдузлари унда иштирок эта олмасдилар.

17. Чемпионларга бериладиган кубок 3 маротаба умрбод сақлаш учун топширилган бўлиб, асосий соврин ҳам ўзгаришга улгурган. Гана ва Камерун Африка Миллатлар кубогидаги уч марта ғолиблигидан сўнг кубокни ўз уйларига олиб кетишган.

2010 йилда мисрликлар 3 марта чемпион бўлганларидан сўнг совринни қайтариб беришмаган. Аммо Нигерия уч нарта ғолиб бўлса ҳам, кубокни доимий сақлаш учун олмаган.

18. Африка Миллатлар кубоги дастлабки иккита саралаш баҳсларисиз ўтказилган. Илк квалификацияли чемпионат 1962 йилда бўлиб ўтган. Шу йили Эфиопия терма жамоаси финалда Мисрни (Бирлашган Араб Республикаси) енгиб чемпион бўлган эди.

19. 1965 йилга келиб Африка футбол конфедерацияси ҳар бир терма жамоада Африка чемпионатларида иштирок этмайдиган фақатгина 2 ўйинчи ўйнаши мумкинлиги ҳақида қоида қабул қилди. Шу сабабдан «қора» қитъанинг машҳур юлдузлари бу турнирда иштирок эта олмай қолди. Бу қоида 1982 йилга келиб бекор қилинди.

20. 1968 йилга келиб илк бор чемпионатнинг финал босқичида 8 та терма жамоа майдонга тушди.

Давоми бор ;-)

 

Манба: ProstoProSports

Сандра Алиссон таржимаси

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар