Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз қачонки тўпни назорат қилаётган бўлсангиз, билингки, сиз ўйинни назорат қиляпсиз (Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Қўқон-1912" хориж клубига қарши назорат ўйини ўтказади

"Қўқон-1912" хориж клубига қарши назорат ўйини ўтказади

Хабарингиз бор "Қўқон-1912" жамоаси аъзолари суперлиганинг иккинчи давра ўйинларига тайёргарликни Чирчиқ шаҳрида олиб боришмоқда,

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Унда мураббийлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини яхшилашга ҳам алоҳида урғу беришмоқда.

Чирчиқ йиғини доирасида "шунқорлар" бир нечта назорат ўйинларида иштирок этишлари ҳақида хабар берган эдик. Бугунги кунга келиб спарринг рақибларнинг номлари маълум бўлди. 

16 июль. "Қўқон-1912" - "Оқтепа"
17 июль "Қўқон-1912" - "Хўжанд" (Тожикистон)
18 июль "Қўқон-1912" "Шўртан"

Бу ўйинлардан ташқари яна назорат ўйинлари ўтказилиши ҳам мумкин. Бу борада қўқонликлар Суперлига клублари билан ҳам музокаралар олиб боришмоқда. Барча учрашувлар Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтади.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар