Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Кейинги ўйин — ҳар доим қийин ўйин (Зепп Хербергер)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Ана холос!

Ана холос! "Атлетико" Гризманн трансфери туфайли "Барселона"ни судга бермоқчи

Ана холос! "Атлетико" Гризманн трансфери туфайли "Барселона"ни судга бермоқчи

"Атлетико" ҳужумчи Антуан Гризманнинг "Барселона"га трансфери юзасидан баёнот билан чиқди.

Бугун Ла Лига офисида футболчининг вакили мадридликлар учун франциялик футболчининг шартномасида кўрсатилган 120 млн евро товон пулини тўлаган эди. 28 ёшли форварднинг трансфери шартномада кўрсатилганидек 1 июлдан эътиборан 200 млн евродан 120 млн еврога қадар қисқарган эди.

"Атлетико" вакиллари эса каталонияликлар футболчи билан 1 июль санасига қадар келишувга эришганлигини ва шу боис 200 млн евро тўланиши лозимлигини иддао қилишмоқда. Мадридликлар бу борада судга мурожаат қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Гризманн 15 май санасида "Атлетико"ни тарк этаётганини айтиб ўтган эди. "Барселона" эса мазкур трансферни салкам орадан икки ой ўтиб, бугун эълон қилди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар