Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз уларга ёқсангиз – Сиз яхшисиз. Агар Сизни улар ёмон кўрса – унда Сиз зўрсиз!

(Жозе Моуриньо)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Интер" футболчисини А Сериянинг бошқа бир клубига сотади

"Интер" футболчисини А Сериянинг бошқа бир клубига сотади

У янги мавсумни янги жамоада бошлайди.

Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Янн Карамо фаолиятини “Парма”да давом эттиришга яқин турибди.  

Calciomercato нашри тарқатган хабарга қараганда клублар 21 ёшли футболчининг трансфери масаласида келишувга эришишган. Унга кўра “Парма” Карамо учун “нерадзуррилар”га 12 млн евро тўлайди. Таъкидлаш керакки, миланликлар шунингдек футболчининг келажакдаги трансферидан келадиган маблағнинг 50 фоизига ҳам эгалик қилишади.

Франциялик футболчи келаётган ҳафтада янги жамоаси сафида тиббий кўрикдан ўтиши ва шартнома имзолаши айтилмоқда.

Маълумот учун, Карамо ўтган мавсумни “Бордо” сафида ижарада ўтказди ва 22та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар