"Наполи" президенти: Бизга Икарди керак эмас

"Наполи" президенти: Бизга Икарди керак эмас

Де Лаурентисдан яна бир "конкрет" гап.

"Наполи" клуби президенти Аурелио де Лаурентис ярим ҳимоячи Хамес Родригес ва ҳужумчи Мауро Икардиларнинг трансфери борасида тарқалган хабарларга муносабат билдириб ўтди.

“Хамеснинг трансфери борасида бўлаётган муаммо шуки, биз “Реал” билан келишишимиз керак. Биз Мадрид клубининг куракда турмайдиган талабларини бажаришни хоҳламаймиз. Шу боис ҳаммасини вақт кўрсатади.

Икардининг хотини билан учрашув? Бу бўхтон. Мен у билан 3 йил олдин кўришганман ва яна кўришишни хоҳламайман. Чунки, “Наполи”га Икарди керак эмас”, - дейди президент.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Тавсия қиламиз

Facebook'даги саҳифамиз