Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — хатолар ўйини. Ким кам хато қилса — ўша ютади (Йохан Кройфф)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

ЎФА раҳбарияти меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон кубогида қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси билан учрашди

ЎФА раҳбарияти меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон кубогида қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси билан учрашди

ЎФА раҳбарияти меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон кубогида қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси билан учрашди

Олдин хабар берганимиздек, 12-15 июль кунлари Польшада меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтади.

Унда Жамшид Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жаҳон кубоги баҳсларининг гуруҳ босқичига ташланган қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг "C" гуруҳидан ўрин олган ва гуруҳда Испания, Вьетнам, Россия, Латвия, Словения, Беларус терма жамоалари билан баҳс олиб боради.

Эртага тонгда терма жамоамиз вакиллари Польшага йўл олади. Бугун Жамшид Асадов бошчилигидаги жамоа ЎФА раҳбарияти билан учрашди. Мазкур мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган ёш футболчиларга омад тилар экан, Равшан Эрматов ушбу йигитлар ортида бутун халқимиз туришини ва уларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

- Жаҳон кубоги баҳсларида сизларга муваффақият тилаймиз. Шуни билишингизни истардикки, бутун ўзбек халқи сиз билан! Биз ҳар бир учрашувда сизларга мухлислик қиламиз ва сизларнинг ўтган галги каби муваффақиятли иштирок этишингизга ишонамиз. Муҳими – ўз кучингизга ишонинг ва майдонда ўз маҳоратингизни қўрқмай намойиш этинг. Ҳар бир учрашув олдидан янграйдиган мамлакатимиз мадҳияси сизларга янада куч ва ғайрат беришига аминман. Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя этишингизга ва юртимизга ёруғ юз билан қайтишингизга ишонамиз, - дея футболчиларга ўз тилакларини билдирди Равшан Эрматов.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси эртага тонгда Жаҳон кубогига йўл олади. 

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар