Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Пул ҳамма нарсани ҳал қилади. Футболчилар товарга айланиб қолишди. Уларни қимматроққа сотишни ўзлари ҳохлашмоқда. (Мишел Платини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Динамо" таркибида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда

"Динамо" таркибида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда

«Динамо» Чимён ва Тошкентда йиғин ўтказади

Биринчи давра якунланганидан кейин беш кунлик қисқа таътилга чиққан “Динамо” жамоаси 12 июль кунидан Суперлига иккинчи давра учрашувларига тайёргарликни бошлайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Жамоа 12 июль, жума куни Самарқанддан Чимён тоғли-ҳудудига жўнаб кетади. У ердаги машғулотларда мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ҳолатига катта эътибор қаратишади. Тоғдаги йиғин бир ҳафта давом этиб, 19 июлда якунланади.

20 июлдан эса “Динамо” Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Бир ҳафталик йиғин давомида назорат учрашувлари ўтказилиб, таркибда ўзгаришлар бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” жамоаси 27 июль куни Суперлига 14-тури доирасида Тошкентда “Бунёдкор”га қарши учрашув билан иккинчи даврани бошлайди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар