Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — қонли дўзах. (Алекс Фергюсон 1999 йилги ЕЧЛ финалидан сўнг)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Зенит" футболчисининг хизматларини "Милан"га таклиф қилмоқда

"Зенит" футболчисининг хизматларини "Милан"га таклиф қилмоқда

У ҳам Италияга йўл олиши мумкин.

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ярим ҳимоячиси Матиас Краневиттер мавсумлар оралиғида "Милан"га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда "ЭкСпорт" телеграм-канали хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Россия чемпиони “россонерилар”га 26 ёшли аргентиналик футболчининг хизматларини таклиф қилган. Бироқ, ҳозирча А Серия грандининг ушбу трансферга қизиқиши бор ёки йўқлиги маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Эрнани ("Парма") ва Эмилиано Ригонилар ("Сампдория") ҳам “Зенит”дан кетиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Краневиттер “Зенит” шарафини 2017 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 48та ўйинда майдонга тушди ва 3та голга ассистентлик қилишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 4 млн еврога баҳоланмоқда.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар