Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — қонли дўзах. (Алекс Фергюсон 1999 йилги ЕЧЛ финалидан сўнг)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Милан"га "Арсенал" ҳимоячиси керак

"Милан"га "Арсенал" ҳимоячиси керак

У фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Крыстян Белик "Милан"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Przeglad Sportowy нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “россонерилар” ушбу масала юзасидан футболчининг агенти билан ҳам боғланишган. Айтиш керакки, 21 ёшли польшалик футболчининг айни дамдаги трансфер нархи 2 млн еврога баҳоланмоқда.

Қайд этиш лозимки, Белик учун "Милан"дан ташқари шунингдек "Дерби Каунти", "Вест Бромвич", "Мидлсбро" ва "Брентфорд" клублари ҳам кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Белик “Арсенал” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У шундан буён "Бирмингем", "Уолсолл" ва "Чарльтон" клубларига ижарада юрди ва “канонирлар”нинг асосий жамоасида бор йўғи 2та ўйинда иштирок этди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар