Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бир куни "Рома"ни ҳақорат қилган бир одамга мушт туширдим. Кейинроқ, нотўғри қилганимни англадим: қаттиқроқ урсам бўларкан. 

(Франчеко Тотти)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Фенербахче" Ўзил ҳақида тарқалган хабарларга ойдинлик киритди

"Фенербахче" Ўзил ҳақида тарқалган хабарларга ойдинлик киритди

У молиявий сабабларга кўра турк клубига ўтмайди.

Туркиянинг “Фенербахче” клуби “Арсенал” хавбеки Месут Ўзилни сотиб олиши мумкинлиги борасида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

“Сўнгги кунларда Месут Ўзил борасида тарқалган кўплаб миш-мишлардан сўнг вазиятга ойдинлик киритишга тўғри келмоқда. Ўзил ажойиб фаолияти ва эришган мавқейи билан мамлакатимизнинг хориждаги ўрнини янада кўтарилишига муносиб хизмат қилди. Аммо, шуни маълум қиламизки “Фенербахче” унинг трансфери борасида таклиф билан чиқмаган. Клубнинг ҳозирги молиявий ҳолати буни амалга оширишга имкон бермайди”, - дейди Ўзил.

Эслатиб ўтамиз, Ўзил гарчи Германия фуқароси бўлсада, унинг келиб чиқиши турк миллатига мансуб.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар