Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Журналистлар ўз ҳаддиларидан ошганда нима қилиш керак? Уларни ўлдириш керак!

(Марио Балотелли)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Чехия клуби билан ўйнайди

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Чехия клуби билан ўйнайди

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Чехия клуби билан ўйнайди

2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулотларини Австрияда ўтказмоқда.

Ушбу йиғин давомидаги илк ўртоқлик учрашуви бугун – 13 июль куни бўлиб ўтади. Унда Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа Чехиянинг Яблонец футбол клубига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув, Австрянинг Енбах шаҳрида бўлиб ўтади ва маҳаллий вақт билан 18:00да (Тошкент вақти билан 21:00да) бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Австриядаги йиғини 6 июль куни бошланган ва у 21 июлга қадар давом этади.

Аввалроқ, ушбу ўқув-машғулот йиғинига йўл олган футболчилар рўйхатинимаълум қилган эдик.

Айни вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичи олдидан Ироқ ҳамда Яман терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказиш борасида келишуви бор. Ироқ билан ўтказиладиган назорат учрашуви 24 июль куни, Тошкетдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Яманга қарши кечадиган назорат ўйини эса 24 августга белгиланган. Ушбу ўйин ҳам “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ҳар икки учаршув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.  

Манба:the-uff.com

1468407059
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

#4 Bek Sohib

2016-07-13 15:56:22
0

Va qanday maslahatlar berasiz? Fikringiz biz uchun qiziq va muhim

#3 Bek Sohib

2016-07-13 15:55:21
0

Salom. Sayt imijini deganingizda aynan nimani nazarda tutdingiz?

#2 JURGEN KLOPP

2016-07-13 15:53:09
+1

Салом ахли сайт. Хозиргина регдан ўтдим. Ўйлайманки мазкур сайт хам Ўзбекистоннинг энг олди футбол сайтлари каторига киради. Фақат сайт имиджини сал ўзгартириш керак.

Сўнгги янгиликлар