Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бирор футболчини сотиб олишдан олдин, ўзимга ўзим савол бераман - нега булар уни сотишмоқчи? 

(Сэр Алекс Фергюссон) 

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Алам"дан "Ҳазил"гача ёки Европа чемпионатининг луғати

"Алам"дан "Ҳазил"гача ёки Европа чемпионатининг луғати

"Алам"дан "Ҳазил"гача ёки Европа чемпионатининг луғати

Европа чемпионати ўз ниҳосига етиб, тарихга айланди. Португалия Европанинг янги чемпионига айланди. Келинг, offside.uz сайти билан биргаликда ўтган турнирни алфавит тарзидаги луғат ёрдамида ёрқин хотиралар билан эсга оламиз.

АЛАМ

Мусобақа аввалида ҳеч икм улардан бунчалик ёрқин ўйин кутмаган эди. Таркибига эътибо қилсангиз у қадар машҳур номларни топмайсиз, лекин Буффон дейишнинг ўзиёқ Еврода иштирок этган унча-мунча терма жамоанинг тарозисини босиб қўйиши аниқ. Мана шундай терма жамоа биринчи турдаёқ шов-шув кўтарди. Таркиб жиҳатдан фаворит деб қаралган Бельгияни нокаутга учратди. Кейин Швеция мағлуб этилди ва нимчорак финал масаласи ҳал қилингани сабаб Ирландия билан заҳирадагиларга имконият берилди. Нимчорак финалда эса мусобқанинг амалдаги чемпионидан тўрт йил аввал финалдаги 4-0 учун "қасос" олинди ва чорак финалда Германияга ўйинда эмас, пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб аламли тарзда мусобақа билан хайрлашилди. Буффонинг кўз ёшлари... Мана шу жойи аламли эди. Гарчи бизга ҳам алам қилаётган бўлса-да, луғатимизни "алам" билан бошладик. Маъзур тутасиз.

БЕЗОРИЛАР

Мусобақага старт берилган кунларда жамоалар мухлисларининг жанжали, бир-бирин дўппослаш ва ҳаттоки ўлим ҳолатлари ҳам кузатилди. Айниқса, рус ва инглиз мухлисларининг безорилиги анча кунгача давом этди. Яхшиямки, УЕФАнинг Тартиб интизом қўмитаси ушбу терма жамоаларни мусобақадан четлатиш бўйича дўқ-пўписаси ва тартиб посбонларининг хизмати эвазига мусобақанинг қолган қисмида бундай ҳолат кузатилмади.

ВАҚТ

Бир ой жуда ҳам тез ўтиб кетди. Европа чемпионатининг, еврофутболнинг жозибасига тўйишга улгурмай қолдик-а?! Ич-ичимиздан тезроқ янги мавсум бошланишини истаяпмиз. Сизда ҳам шундай истак борлигига аминмиз.

ГОЛ

Гарчи мусобақада 108 та гол киритлган бўлса-да, биз учун гол деган номга лойиқ голни Польша дарвозасига Швейцария терма жамоасининг ҳужумчиси Жердан Шакирининг голи муносиб.

ДОВЮРАК

Бу сўзга изоҳ шарт эмас, Евро-2016 мусобақасида довюрак деган сўз Исландия терма жамоаси билан ёнма-ён юрди. Айнан шу терма жамоа жуда кўпчиилик терма жамоага довюраклик масаласида ўрнак бўла олди. Таркибининг маълум қисмини ярим-профессионал футболчилар ташкил этиб турган жамоа, мусобақада бирорта терма жамоадан ҳайиқмасдан ҳаракат қилди. Биринчи турда Португалиянинг "викинглар"га тиши ўтмади. Венгрия билан дуранг ва Австрияни мағлуб этган жамоа гуруҳда Португалияни ортда қолдириб, иккинчи ўрин билан нимчорак финалга чиқди. Нимчорак финалда эса инглизлар тор-мор этилди. Чемпионати Европанинг кучли бешлигидан ўрин олган, бир неча ўн минглаб мухлислар сиғадиган майдонларига эга Англия терма жамоаси аҳолиси 330 мингга ҳам етмайдиган, энг катта стадионида ўн минг томошабин сиғадиган Исландияга имкониятни бой берди. Мана шу довюраклик эди, мана шу жасурлик эди. Мана шуни айтишади мусобақада иштирок этдими бўлди деб эмас, у ерга мақсад билан бориш, ўз ватани шарафини бутун дунё кўз олдида ҳимоя қилиш деб. Гарчи улар чорак финалда Франциядан 5-2 ҳисобида мағлуб бўлган бўлсалар-да, мухлислар қалбини забт эта олди, уларнинг меҳрини қозона олди.

ЕВРОПА

Ўтган бир ой давомида бутун бошли қитъа футбол билан яшади. Ҳар тўрт йилда ўтказиладиган, нуфузи жиҳатида Жаҳон чемпионатидан кейин турадиган ушбу мусобақа бутун қитъани ўз атрофига жамлай олди. Ҳақиқий байрам кайфиятида яшада Кўҳна қитъа. Биз осиёликлар футбол борасида, уни ўйнашдан тортиб, ташкилотчилик қилишгача, мусобақани ОАВда ёритиш-у, томошабинлик маданиятигача европаликлардан ўрганадиган кўп нарсамиз борлигига ишонч ҳосил қилдик.

ЁШ

Шу пайтгача ўтказилган Европа чемпионатларидаги энг ёш футболчи номи ушбу мусобақада ўзгарди. Ушбу ном Роналдудан унинг ватандоши Ренату Саншеш(18 ёш, 326 кун)га олиб берилди. Унинг ўйинларини кузатган франциялик мураббий Саншешнинг ҳақиқий ёши 23-24 ёш бўлса керак деб фикр билдирганининг эртасигаёқ, у туғилган туғруқхона маълумотноманинг асл нусхасини тақдим этиб, Ги Рунинг фикрларини рад этиб чиқди.

ЖАРОҲАТ

Мусобақа давомида кўп жароҳатлар бўлди. Уларни санашдан йироқмиз. Лекин битта жароҳатни айтамиз ва уёғини ўзингизга қўйиб берамиз. Европа чемпионати финалининг 9-дақиқасида Пайенинг қўполлиги оқибатида Роналдунинг жароҳати ва унинг оқибатида 25-дақиқада жароҳат сабаб майдонни тарк этиши... Кейин нима бўлганини ўзингиз яхши биласиз.

ЗАҲИРА

Мусобақа давомида бир нечта футболчилар захирадан майдонга чиқишди. Лекин улар орасида, биттаси бўлдики, у бутун бошли Францияни йиғлатди, Франциянинг умидларини пучга чиқарди. Ҳа, сезганингиздек финалда Португалия - Франция ўйинининг 79-даққасида Эдернинг майдонга чиқиши. 29 ёшли футболчи мусобақа давомида деярли Роналду бошчилигидаги ҳужум чизиғининг фонида қолиб кетди, кўринмади. Лекин биргина имкониятдан унумли фойдалана олди. Фойдаланганда ҳам Португалияни ўз тарихида биринчи марта Европа чемпионига айлантирадиган қилиб фойдаланди. Эдернинг терма жамоа таркибида шу пайтгача урган голлари сони бор-йўғи 4 та. Лекин мана шу тўрттадан тўртинчиси Португалияни Европа чемпиони қилди!

ИНТИЗОМ

Бу борада биз Уэльс терма жамоасини ўрнак қилиб кўрсатган бўлар эдик. Мусобақада илк марьа иштирок этишига қарамай, уэльслик футболчилар ўз ўйинларини интизомли ташкил этиб, ярим финалгача етиб кела олишди ва ушбу иштирок билан кўпчиликда илиқ таасурот қолдиришди.

ЙИҒЛАШ

Европа чемпионатида кўп кўзёшларни кўрдик. ҲАммасини кўрганда, футболчиларга ачиндик. Ҳаттоки, финалда Роналдунинг жароҳат олиб майдонни тарк этаётганидаги кўз ёўларишга қўшилиб йиғлаганларни кўрдик. Лекин, биз бугун луғатимиздаги ушбу сўзга бошқа мисол билан таъриф берамиз: Финалдан сўнг ижтиомий тармоқларда бир видеолавҳа тарқалди. Унда Франция терма жамоаси либосини кийиб олган ёши каттароқ ўсмирнинг тинимсиз кўз ёш тўкаётгани ва ёнидан ўтиб кетаётган ундан анча кичик ёшдаги Португалия либосини кийиб олган йигитнинг бориб французни овутиши. Мана шу сабаб ҳам футболни севса, уни томоша қилса арзийди, нима дедингиз?

 

КАПАЛАК

Сайтимиз карикатурачи рассоми Жавлон Назаров таърифи билан айтганда Роналду билан селфи тушишни истаган капалак. Бошқачасига айтганда, Роналдуни келиб овутиб, унга "-Йиғлама, сен чемпион бўласан" деб шивирлаб кетган капалак.

ЛОЛА

Тан олинг, ушбу мусобақада "лолалар юрти" вакилларининг йўқлиги билинди. Уларсиз чемпионатнинг ҳам, УЕФАнинг ҳам бир жойи кемтикдай бўлиб турди. Биз ҳам айрим мақсадсиз терма жамоалар ўрнида уларни кўришни хоҳладик. Балки, "учар голландлар" ишитрок этганида ҳаммаси бошқача бўлармиди?! Терма жамоаси иштирок этмаган футболчиларнинг расмини қўймадик, вақти келар бошқачароқ изоҳ билан бошқачароқ расмини қўямиз. Ҳозирча эса, Good Bye, Netehrlands! 

МАДҲИЯ

Тўғриси, деярли барча ўйинларнинг бошланиш қисмини кўришга шошмадим. Сабаби ҳаммаси бир хил тартибда бошланади: жамоалар чиқиб келади, ўзаро саломлашади ва кейин давлат мадҳиялари янграйди. Бу жойи қизқимас эди Евродаги ўйинларнинг. Лекин, фақат Италия терма жамоаси ўйнаган ўйинларнинг бошқа қисмини ўтказиб юборсам ҳам, айнан шу қисмини диққат билан томоша қилдим. Бутун бошли терма жамоанинг иштиёқ билан мадҳияни куйлаётганини кўриш бошқача барибир. Буффон овозининг борича бақириб мадҳия куйлаётганида, бизнинг футболчилар ҳам ўйиннинг шу қисмини ўтказиб юбормаганлигига ишонгим келди, шу лавҳалардан кейин бизникилар ҳам МАДҲИЯмизни овозининг борича айтиб, 1 сентябрь куни Сурияга қарши ўйин аввалидан машқ қилиб кўраётганига ишонгим келди.

НЕГА?

Бу савол билан мавзудан бир оз четроққа чиқиб, ўзимизнинг ПФЛдагиларга бир савол бераман: Нега? Саволни изоҳласам ёки тўлдирсам Европа чемпионатидан чиқиб, Евро вақтида ўйналган ўзимизнинг Олий Лигамиз ўйинларига қайтиб қоламиз, шунинг учун фақат ўша сўроққа жавоб берсангиз бўлди. Раҳмат.

ДАВОМИ БОР...

1468339247
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

#1 Соғиндиқ Кенжебаев

2016-07-12 21:49:49
+1

Ажойиб таҳлил. Олий лига масаласига келсак мен учун эмас экан савол smile

Сўнгги янгиликлар