Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бир куни "Рома"ни ҳақорат қилган бир одамга мушт туширдим. Кейинроқ, нотўғри қилганимни англадим: қаттиқроқ урсам бўларкан. 

(Франчеко Тотти)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Йоахим Лёв Германия терма жамоасини бошқаришда давом этади

Йоахим Лёв Германия терма жамоасини бошқаришда давом этади

Йоахим Лёв Германия терма жамоасини бошқаришда давом этади

Германия терма жамоасининг Европа чемпионатидаги иштироки ярим финалдаёқ тўхтагач, жамоа бош мураббийининг кейинги фаолияти сўроқ остида қолган ва кўпчилик нашрлар гарчи Лёвнинг ГФА билан 2018-йилгача шартномаси бўлишига қарамай истеъфо беришини ёки шартнома бекор қилинишини тахмин қилган эди. Бироқ, воқеалар ривожи унадй якун топмади.
Лёвнинг Асоссиация президенти Гриндель билан телефон орқали бўлиб ўтган суҳбатидан сўнг мураббий ўз лавозимида қолдиган ва терма жамоани Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига олиб борадиган бўлди.
"Бундай йирик мусобақадан сўнг биз мураббийни саволлар билан безовта қилишни истамадик ва уннинг дам олиб хотиржамликда турнини таҳлил қилиб олишига қўйиб бердик. Бироқ, биз ҳеч қачон унинг терма жамоани 2018-йилги Жаҳон чемпионатига олиб бориш бўйича келишилган шартномани бузмаслигига шубҳамиз йўқ эди. Турнирни кузатиб шунга амин бўлдимки, Лёв мусобақанинг энг яхши мураббийи бўлди. Биз Лёв билан терма жамоанинг келажакда муваффақиятли футбол намойиш этишига ишонамиз" Гриндельнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Германия Футбол Асоссиацияси расмий сайти.

1468327922
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар