Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Пул ҳамма нарсани ҳал қилади. Футболчилар товарга айланиб қолишди. Уларни қимматроққа сотишни ўзлари ҳохлашмоқда. (Мишел Платини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Насаф"нинг 4 нафар аъзоси терма жамоага жалб этилди

"Насаф"нинг 4 нафар аъзоси терма жамоага жалб этилди

"Насаф"нинг 4 нафар аъзоси терма жамоага жалб этилди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 13-30 октябрь кунлари Баҳрайнда U-20 терма жамоалар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигидан ярим финалга чиққан тўрт жамоа 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатида қатнашади.

Жасур Абдураимов бошчилик қилаётган мазкур ёшдаги терма жамоамиз Осиё чемпионатига тайёргарлик юзасидан навбатдаги ўқув йиғин машғулотларини ўтказишади. Йиғининг дастлабки қисми 13-17 июл кунлари Тошкентда бўлиб ўтса, навбатдаги қисми 17-24 июл кунлари Сингапурда ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу терма жамоага "Насаф" асосий таркибидан 4 нафар футболчи таклиф этилган. Булар, Бобур Абдухолиқов, Азиз Ғаниев, Шароф Муҳитдинов ва Умид Эргашевлардир.

Ушбу футболчилар 25 июль куни яна клуб ихтиёрига қайтиб келишади.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар