Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бир куни "Рома"ни ҳақорат қилган бир одамга мушт туширдим. Кейинроқ, нотўғри қилганимни англадим: қаттиқроқ урсам бўларкан. 

(Франчеко Тотти)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Япониядаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этмоқда

Ташкил этилганига кўп бўлмаган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Япониядаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этмоқда.

Аҳмаджон Мусаев бош мураббий этиб тайинланган 1999 йилда таваллуд топган футболчилардан таркиб топган терма жамоа SANIX халқаро кубоги турниридаги ишт ирокини 17 март куни бошлади. Турнирда шунингдек, Япония U-17, Жанубий Корея U-17 ҳамда Пекин U-17 жамоалари ҳам иштирок этмоқда.

Ўзбекистон U-17 дастлабки учрашувни Японияга қарши ўтказди. Учрашув асосий вақти 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Мусобақа регламентига кўра дуарнг билан якунланган асосий вақтдан сўнг, пенальтилар серияси ўтказилди. Унда япронияликлар аниқроқ ҳаракат қилиб, ғалабани қўлга киритди — 5:3

Ушбу мусобақа регламентига кўра, ўйиннинг асосий вақтида ғалаба қозонган жамоага 4 очко, асосий вақтда мағлуб бўлган жамоага 0 очко, пенальтилар серияси бўйича ғалаба қозонган жамоага 2,5 очко, пенальтилар бўйича мағлуб бўлган жамоага 1,5 очко берилади.

SANIX халқаро кубоги турнири

Япония U17 – Ўзбекистон U17 0:0 (5:3)

Ўзбекистон U-17: 12. Умиджон Эргашев, 2. Бурхон Усмонов, 3. Илҳомжон Алижонов, 5. Худойшукр Сатторов, 6. Достонбек Бердиқулов, 7. Бобуржон Асқаров, 8. Жаҳонгир Аҳмедов, 11. Жаҳонгир Абдуаломов, 15. Ислом Кенжабоев, 16. Сухроб Иззатов, 19. Муҳаммад-Юсуф Абдумажидов

Захира: 1. Акром Хўжаев, 4. Отабек Бекбоев, 9. Камрон Саидазимов, 10. Зокиржон Аҳмаджонов, 13. Абдулло Раҳимжонов, 14. Жасур Раҳимов, 17. Афзалжон Холмуҳамедов, 18. Дониёр Азизов, 21. Жавоҳир Қиличев.

 

Манба: the-uff.com

1458215457
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар