Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мен ҳаммага иқтидор жисмоний жиҳатлардан устун эканини исботладим (Хави Эрнандес)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Ҳамиджон Актамов: Ҳар доим пенальти тепишни машқ қиламиз

Ҳамиджон Актамов: Ҳар доим пенальти тепишни машқ қиламиз

Ҳамиджон Актамов: Ҳар доим пенальти тепишни машқ қиламиз

Ўзбекистон кубоги 3-босқич “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов иштирок этди.

"Бугун ҳаво иссиқ бўлишига қарамай, жамоалар шиддатли ўйин курсатишди. Жамоамиз Ўзбекистон кубогига 3-босқичидан қўшилди. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, қизиқарли баҳс бўлди. Стадионда ажойиб атмосфера вужудга келди. Мухлисларга гап йўқ.

Иккинчи голни ўтказиб юборгач, бироз тушкунликка тушиб қолдик. Кейин эса ҳисоб тенглашгач, кайфиятимиз ҳам кўтарилди. Жамоамизнинг асосий ҳужумчиси Григалашвилининг жароҳати борлиги учун уни захирадан майдонга туширдим. Ҳар доим пенальти тепишни машқ қиламиз. Пенальтилар серияси бу лотерея. Қўқонликларга кейинги ўйинларда омад тилайман", - деб Актамовнинг сўзларини келтириб ўтди "Қўқон-1912" матбуот хизмати.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар