Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — қонли дўзах. (Алекс Фергюсон 1999 йилги ЕЧЛ финалидан сўнг)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Элдор Шомуродовнинг клуби

Элдор Шомуродовнинг клуби "Ростов" ёзги трансферни қандай ўтказмоқда?

Элдор Шомуродовнинг клуби "Ростов" ёзги трансферни қандай ўтказмоқда?

"Ростов" клубининг трансферлари

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Ростов" билан яқиндагина шартномасини узайтирганди. Элдордан ташқари, клубнинг ёқимтой футболчисига айланган Роман Еременко билан ҳам янги битим тузилди. 32 ёшли футболчи қишда "Спартак" билан шартномасини бекор қилиб, Карпин қўл остидаги жамоага келганди. 18 бор майдонга тушиб, 4 та гол ва 3 та ассистентлик қилган Роман жамоа билан яна 4 йилга шартнома имзолади.

Ушбу ёзда "Ростов"нинг 38 ёшли легендаси Тимофей Калачев фаолиятини якунлади. Тимофей "Ростов" учун 11 мавсумни ўтқазди. Клубнинг оғир кунларида ҳам тарк этмади. "Кўк-сариқлар"нинг мухлислари қалбидан жой ола билди.

Калачев бутсаларини михга иларкан, пресс конферецияда шундай деди: "Мен ўзимни ҳудди-ки 2 та инсондек ҳис қиляпман. Улардан бири: балки яна ўйнармиз? Иккинчиси эса, "томинг кетган"ми? Бемаъниликни тўҳтат. Шубҳасиз кўпроқ ўйнашни истайман, лекин кетишга қарор қилдим".

24 июньда маълум бўлди-ки, Валерий Карпин жамоасига Сергей Паршивлюк ҳам ёрдам бермайди. "Ростов"даги икки йиллик фаолиятидан сўнг, Сергей Москванинг "Динамо"сига ўтди.

"Ростов" ёзги трансферлар ойнасида илк харидини ҳимоячидан бошлади. "Тамбов" жамоасида ФНЛ чемпиони бўлган 25 ёшли Дмитрий Чистяков 7 июнь куни "Ростов"га кўчиб ўтгани маълум бўлди. Кейинроқ ФНЛнинг яна бир жамоаси "Балтика"дан 21 ёшли марказий ярим ҳимоячи Александр Саплинов ҳам "Ростов" футболчисига айланди. Саплинов янги клуби билан 4 йиллик битимга имзо чекди. У ўтган мавсумда 13 бор майдонга тушиб, 6 та гол урди ва бир бор ассистентлик вазифасини бажарди.

Бундан ташқари "Рубин"да ижарада тўп тепган Хорен Байрамян ва яна бир ижарада Туланинг "Арсенал" жамоасида ўйнаган Ризиуан Мирзов қайтиб келишди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар